Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Қобулда «Толибон» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистон орқали ўтаётган транспорт воситалари ва юклар ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқишга келишилган. Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифи 19 ноябрь куни Россияга бўлади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ЖСТ бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан учрашиб, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг ҳолатини муҳокама қилди. Йил охиригача ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши ўтказилади.
«Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси импорти бўйича барча қарзларини тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб беришни «бир соатга ҳам» тўхтатмаганини қайд этган.
Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегациянинг Термизга ташрифи кутилмоқда. Шанба куни у бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов билан учрашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг